Бугун пойтахтдаги айрим кўчаларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади — манзиллар

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинча ўчирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Бугун пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тунидаги айрим кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинча ўчирилади.
Қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
“Темурийлар” МФЙ Ватан 1,2,3,4,5,6,7-тор кўчалари, Табассум, Матонат, Сой бўйи кўчалари ва Бунёдкор 1,2,3,4-тор кўчаларидаги жами - 837 та ерли хонадон.
Эслатиб ўтамиз, бугун Мирзо Улуғбек туманидаги "Аҳиллик" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача электр таъминоти бўлмайди.