Тошкентдаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди — манзил

© АО "Региональные электрические сети"Тошкентдаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди
Тошкентдаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2023
Oбуна бўлиш
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Бугун пойтахдаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди, дея хабар берди "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Электр таъминоти бўлмайдиган манзиллар:
Янгиҳаёт тумани - "Дўстлик" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани - "Аҳиллик" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тунидаги айрим кўчаларида табиий газ таъминоти ҳам вақтинча тўхтатилади.
Янгиликлар лентаси
0