Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин — Ўзбекистонда 5 август учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, республиканинг қатор ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Эртага, 5 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республиканинг қатор ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22-24, кундузи +36-38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +32-37 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, чўл ҳудудларда баъзи жойларда +28 даражагача, кундузи +33-38 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +33-38 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23-28, кундузи +37-42 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +25-30 даража бўлади.