Украина ҳар куни юзлаб аскар йўқотмоқда: МВ 3 август ҳисоботи

Украина қуролли кучлари кун давомида Донецк, Жанубий Донецк, Купянск ва Красний Лиман йўналишларида ҳужумга ўтишга уринди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 3 август ҳисоботи:

Донетск йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Белогоровка, Берестовое, Клешеевка, Красногоровка ва Мариинка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 8та ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Ҳужумларни қайтаришдан сўнг рус қўшинлари чекинаётган душманга қарши ҳужумга ўтди ва Берестовое, Красногоровка ва Мариинка аҳоли пунктлари ҳудудларида фронт чизиғи бўйлаб позициясини яхшилади.
Ушбу йўналишда кун давомида 380 нафаргача украиналик ҳарбийлар, битта танк, бешта зирҳли жанговар машина, тўртта автомобил, Полшада ишлаб чиқарилган иккита "Краб" ўзиюрар артиллерия мажмуасини, шунингдек, "Рапира" танкга қарши тўп йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Угледар, Пречистовка, Макаровка ва Старомаёрское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг ишчи кучи ва техникасига зарба берди, Урожайное аҳоли пункти ҳудудида душман ҳужумини муваффақиятли қайтарди.
Кун давомиада УҚК ушбу йўналишда 175 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомобиль, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, шунингдек, Д-30 гаубицасини йўқотди.
Запороже йўналишида рус бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари, ҳаво зарбалари ва артиллерия отишмаси Орехов, Малая Токмачка, Новоданиловка ва Пятихатки аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба берди. Кун давомида УҚК 45 нафар ҳарбий хизматчи, иккита танк, иккита автомобиль, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-20 гаубицасини йўқотди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Олшана, Першотравневе ва ЛХРнинг Куземовка аҳоли пунктлари ҳудудларида янада қулайроқ позицияларни эгаллади. ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пункти ҳудудида УҚК 25-ҳаво-десант бригадаси бўлинмаларининг ҳужуми муваффақиятли қайтарилди.
Харков вилоятининг Цинковка, Петропавловка, Котляровка ва ЛХРНинг Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман ишчи кучи ва техникаси тўпланган ҳудудларга авиация ва артиллерия зарбалари барилди.
Бир суткада 150 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомобиль, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Нововодяное ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг иккита ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Жанглар давомида 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, битта БМП ва битта БТР йўқ қилинди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Григоровка, Торское ва ЛХРнинг Макеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига ҳаво ва ердан зарба берилди. Кун давомида ушбу йўналишда 110 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар техника, иккита автомобиль, шунингдек, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида бир суткада 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, бешта техника, шунингдек, "Мста-Б" гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 106 та туманда жойлашган 97 та артиллерия бўлинмасиниyu ишчи кучи ва ҳарбий техникаcига зарба берди.
ДХРнинг Мемрик қишлоғи яқинида "Бук" зенит-ракета мажмуасининг учириш мосламаси йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизимининг 11 та ракетасини ва иккита HARM антирадар тизими ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, Нововодяное, Рубежное, Николаевка, Приволе, Докучаевск, Спортное, Кременец, Берестовое, Евгеновка, Володино, Широкое ва Любимовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 38 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 458 та самолёт, 245 та вертолёт, 5 468 та учувчисиз учиш аппарати, 428 та зенит-ракета мажмуаси, 11 100 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1142 та ёппасига ўт очиш реактив тизимлари жанговар машиналари, 5731 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 12 038 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.