Судочье кўлида фламинго қушлари тўдаси суратга олинди — фото

Ноёб фламинго галаси Судочье кўли ҳудудида олиб борилган назорат тадбирлари давомида тасвирга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Судочье кўлида Қизил китобга киритилган фламинго қушлари тасвирга олинди, дея хабар берди Экология вазирлиги.
Қизилғоз қушлари (фламинго) кўл ҳудудида олиб борилган назорат тадбирлари давомида тасвирга олинган.
"Судоче" кўлда ноёб фламинго галаси тасвирга олинди
Маълумот учун, қизилғоз камайиб бораётган, учиб ўтувчи қушлар сирасига киради.
"Судоче" кўлда ноёб фламинго галаси тасвирга олинди
Эслатиб ўтамиз, Судочье кўли фламинго қушлари билан машҳур бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида Амударё делтасининг ғарбий қисмида жойлашган.
Дунё фламинголарининг ёрқин суратлари
Тошкент ҳайвонот боғида ҳам фламинголарни учратиш мумкин. Аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғида илк бор 3 та пушти фламинго жўжалари дунёга келгани маълум қилинган эди. Фламинголар пойтахт ҳайвонот боғига 2019 йилда келтирилган. 2022 йилда қушлар уя қуришга уринишган, 2023 йилда эса жуфтликлар тухум қўйиб, жўжаларни ўзлари боқадиган ғамхўр ота-оналарга айланишган.