Самарқанддан Бокуга парвозлар қайта тикланди — парвозлар жадвали

Парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Самарқанддан Бокуга парвозлар қайта тикланди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига "Air Marakanda" матбуот хизмати хабар берди.
“Azal” авиакомпанияси йўналиш тармоғини ривожлантириш доирасида 3 август куни Самарқанд халқаро аэропортидан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига парвозларни қайта тиклади.

“Озарбайжон ҳаво йўллари авиакомпаниясининг Боку-Самарқанд-Боку йўналиши бўйича парвозлар қайта тикланиши икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатади”, - дейилади хабарда.

Парвозлар ҳафтада бир марта қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Бокудан учиш пайшанба кунлари соат 21:00 да;
Самарқанддан жўнаб кетиш жума кунлари соат 1:30 да (барча рейслар учун маҳаллий вақт кўрсатилган).
Чипталарни авиакомпания веб-сайтида ва Самарқанд халқаро аэропорти кассалари орқали харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Тошкентдан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига авиақатновлар сони оширилган эди. Эндиликда Тошкент-Боку-Тошкент авиақатновлари ҳафтасига 4 марта: сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.