https://sputniknews.uz/20230330/toshkent-boku-aviaqatnovlar-33374168.html
Тошкентдан Бокуга авиақатновлар сони оширилмоқда
Тошкентдан Бокуга авиақатновлар сони оширилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда Тошкент-Боку-Тошкент авиақатновлари ҳафтасига 4 марта амалга оширилади.
2023-03-30T19:11+0500
2023-03-30T19:11+0500
2023-03-30T19:11+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
боку
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/346/50/3465016_0:107:2048:1259_1920x0_80_0_0_e814c7a8214ea79be231653906f79a8b.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентдан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига авиақатновлар сони оширилмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" компанияси хабар берди.Эндиликда Тошкент-Боку-Тошкент авиақатновлари ҳафтасига 4 марта: сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.Парвозлар жадвалига кўра, HY755 Тошкент-Боку ва HY756 Боку-Тошкент йўналишлари шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.Парвозлар вақти:Тошкент – Боку йўналиши бўйича багаж билан авиачипталар нархи 29 март ҳолатига 1 918 785 сўмдан, Тошкент – Боку – Тошкент йўналишида эса 3 874 470 сўмдан бошланади.Маълумот учун, 28 март санасидан бошлаб Озарбайжон мамлакатга келаётган фуқаролар учун COVID-паспортларини тақдим этиш талабини бекор қилган.
ўзбекистон
боку
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/346/50/3465016_114:0:1935:1366_1920x0_80_0_0_2fc01b77b7d83d11457a56e1f7862dfb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент боку авиапарвозлар
ўзбекистон тошкент боку авиапарвозлар
Тошкентдан Бокуга авиақатновлар сони оширилмоқда
Эндиликда Тошкент-Боку-Тошкент авиақатновлари ҳафтасига 4 марта амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентдан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига авиақатновлар сони оширилмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" компанияси
хабар берди. Эндиликда Тошкент-Боку-Тошкент авиақатновлари ҳафтасига 4 марта: сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.
Парвозлар жадвалига кўра, HY755 Тошкент-Боку ва HY756 Боку-Тошкент йўналишлари шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) соат 07:35 да;
Бокуга келиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 10:30 да;
Бокудан учиш маҳаллий вақт билан (Боку) соат 10:30 да;
Тошкентга келиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) эртаси куни соат 14:05 да.
Тошкент – Боку йўналиши бўйича багаж билан авиачипталар нархи 29 март ҳолатига 1 918 785 сўмдан, Тошкент – Боку – Тошкент йўналишида эса 3 874 470 сўмдан бошланади.
Маълумот учун, 28 март санасидан бошлаб Озарбайжон мамлакатга келаётган фуқаролар учун COVID-паспортларини тақдим этиш талабини бекор қилган.