ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Польшанинг Шецин шаҳри Домбе туманида Польшани фашизмдан озод қилган совет ва Польша аскарлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда Польша Миллий хотира институти хабар қилди.
“Домбе учун жангларда ҳалок бўлганлар” ҳайкали 1945 йилда Шециннинг шарқий ҳудудларини озод қилишдаги жангларда ҳалок бўлган Польша ва совет аскарлари хотирасига 1962 йилда ўрнатилган эди. Икки аскар қиёфаси тасвирланган ҳайкал хиёбон марказидаги асосий йўлда жойлашган эди.