Полтавада Пушкин ва генерал Ватутин ҳайкали бузиб ташланди

© Foto : Ирина Геращенко / TelegramПолтавада Пушкин ва генерал Ватутин ҳайкали бузиб ташланди
Полтавада Пушкин ва генерал Ватутин ҳайкали бузиб ташланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Украинада совет ва Россия билан боғлиқ географик объектларни қайта номлаш ва уларга қарши курашиш 2015 йилда бошланган.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Украина ғарбидаги Полтавада улуғ рус шоири Александр Пушкин ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони армия генерали Николай Ватутин ҳайкали бузиб ташланди. Бу ҳақда Украина Олий радаси депутати Ирина Герашенко маълум қилди.
Аввалроқ Полтава шаҳар кенгаши депутатлари Пушкин, Ватутин ва Улуғ Ватан уруши йилларида Полоцк мудофааси қаҳрамони Алексей Зигин ҳайкалини бузиб ташлашни ёқлаб овоз беришганди. Таъкидланишича, унинг оғирлиги ва ишларнинг қийинлиги сабаб Зигин ҳайкали сал кейинроқ бузиб ташланади.
Шаҳар кенгаши расмий ҳужжатларни кутмасликка ҳамда рус ва совет арбоблари ёдгорликларини мустақил равишда йўқ қилишга қарор қилган.
Украинада совет ва Россия билан боғлиқ географик объектларни қайта номлаш ва уларга қарши курашиш 2015 йилда бошланган. Ўшанда декоммунизация деб аталувчи қонун қабул қилинган эди. 2022 йилга келиб Украина ҳукумати 2,5 мингтадан зиёд ёдгорликни бузиб ташлаган, 900 мингтадан зиёд аҳоли пункти ва 50 мингтага яқин кўча қайта номланган.
Янгиликлар лентаси
0