Ўзбекистон махсус кучлари Иссиқ-кўлда машғулотларни якунлади — фото

Икки давлат ҳарбий хизматчилари махсус тактик, ўт ўчириш ва тоғли ҳудудда тайёргарлик машғулотларини ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон “спецнази” ҳамда сапёрлари Балиқчида машғулот ўтказди, дея хабар берди Sputnik Қирғизистон.
Хабарда айтилишича, ҳафта давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари махсус тактик, ўт ўчириш ва тоғли ҳудудда тайёргарлик машғулотларини ўтказди. Муҳандислик ва сапёр бўлинмалари учун махсус дарслар ўтказилди.
Алоҳида хизмат кўрсатган ҳарбий хизматчиларни Қирғизистон Мудофаа вазири диплом ва медаллар билан тақдирлади.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий гвардия махсус ва муҳандис-сапёр бўлинмалари Иссиқкўлда ўқув машғулотлари бошлашган эди. Машғулотлар 2 августга қадар 20636-сонли ҳарбий қисмнинг ўқув марказида ўтказилди.
Шунингдек, июль ойида Хоразм вилоятидаги “Янгиариқ” умумқўшин полигони базасида жойлашган ва Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини чўл шароитида тайёрлаш марказида Қозоғистон мудофаа вазирлиги махсус бўлинмаларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари таҳсил олишган эди.