Қозоғистонлик ҳарбийлар Ўзбекистонда тажриба алмашди — энг ёрқин суратлар

Oбуна бўлиш
Қозоғистон мудофаа вазирлиги махсус бўлинмаларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонда таҳсил олди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Қозоғистонлик ҳарбий мутахассислар Ўзбекистондаги ўқув марказида тажриба алмашди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Хоразм вилоятидаги “Янгиариқ” умумқўшин полигони базасида жойлашган ва Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини чўл шароитида тайёрлаш марказида Қозоғистон мудофаа вазирлиги махсус бўлинмаларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари таҳсил олди.
Бир неча кун давом этган ўқув курси дастурига мувофиқ икки давлат ҳарбий хизматчилари бир қатор амалий машқлар бажаришди.
Амалий машқлар:
саҳрода чўл шароитида олов ва сув топиш;
ов қилишга мўлжалланган қўл остидаги предметлардан ясалган қуроллар ва қопқонларни тайёрлаш;
чўл шароитида бўлинмаларнинг ниқобланиши ҳамда шахсий таркиб жойлашиши учун шароитларни яратиш;
шартли ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва қўлбола тиббиёт буюмларини ясаш.
Курс якунида бўлинмалар бир неча километрли разведка-қидирув ҳаракатларини амалга ошириб, йўналишда мавжуд сувли тўсиқлардан ўтишни амалда қўллашди.
Яқин жангда бир-бирини ҳимоя қилган ҳолда жанговар қуролларни қўллаш, ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни машқ қилишди.
Ўқув курсини тамомлаган ҳарбий хизматчиларга сертификат, фахрий ёрлиқ топширилди.
© Министерство обороны республики Узбекистан
Военные Казахстана обменялись опытом в учебном центре в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
1/7

2/7

3/7

4/7

5/7

6/7

7/7
Янгиликлар лентаси
0