Остонада афғон товарлари кўргазмаси бўлиб ўтади — видео

Остонада Қозоғистон-Афғонистон бизнес форуми ва афғон товарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Остонада 3 август куни Қозоғистон – Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, 4-5 август кунлари афғон товарлари кўргазмаси бўлиб ўтади.
Унда анъанавий шарқ товарлари – қуритилган мевалар, форс гиламлари, заргарлик буюмларидан ташқари, сайёрамиздаги энг қиммат зиравор бўлмиш заъфарон ҳам тақдим этилади.
Кўргазма олдидан, бугун 3 август куни, Қозоғистон – Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бизнес-форуми доирасида умумий қиймати қарийб 190,8 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди, деб хабар бермоқда Спутник Қозоғистон мухбири.
Шартномалар доирасида компания Афғонистонга умумий қиймати 23 миллоин долларлик 100 минг тоннага буғдой етказиб бериш ҳақида шартнома имзоланди.
Ундан ташқари ун ва ўсимлик мойи ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,етказиб бериш бўйича жами 15 та шартнома имзоланди.
Остона шаҳрида бугун бўлиб ўтаётган Қозоғистон-Афғонистон бизнес-форумида 200 дан ортиқ вакиллар келган.