ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан Жамшид Қўчқоров бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.
Жамшид Қўчқоров 2022 йил охиридаги маъмурий ислоҳотлардан олдин бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт вазири эди. Кейин бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолди. Янги тузилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Молия ва Иқтисодиёт вазирликларининг вазифаларини, Божхона қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитасини ўзида бирлаштирган эди.
Жамшид Қўчқоров 1962 йили Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Тошкент иқтисодиёт университети ва АҚШнинг Колорадо университети битирувчиси. Меҳнат фаолиятини 1985 йилда бошлаган. Раҳбарлик лавозимларига 1996 йилдан бошлаб тайинланган. Шундан буён Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари, Молия вазирининг ўринбосари, Молия вазирининг биринчи ўринбосари вазифаларини бажариб келган.
2017 йилда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири бўлди. 2020 йилда иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланди, шу йилни ўзида бу вазирликИқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилди.