Жамшид Қўчқоров – биография
14:01 03.08.2023 (янгиланди: 14:04 03.08.2023)
© SputnikДжамшид Кучкаров на Втором Евразийском конгрессе
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг таржима ҳоли.
Жамшид Қўчқоров 1964 йил 19 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Тошкент иқтисодиёт университети ва АҚШнинг Колорадо университети битирувчиси.
Меҳнат фаолиятини 1985 йилда бошлаган. Раҳбарлик лавозимларига 1996 йилдан бошлаб тайинланган. Шундан буён Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари, Молия вазирининг ўринбосари, Молия вазирининг биринчи ўринбосари вазифаларини бажариб келган.
© Sputnik / Рамиз БахтияровЖамшид Кучкаров - Министр финансов
Жамшид Кучкаров - Министр финансов
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
2017 йилда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири бўлди. 2020 йилда иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланди, шу йилни ўзида бу вазирлик Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилди.
Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши.
© Sputnik / Александр Астафьев
/ Ўзбекистон президентининг фармони билан Жамшид Қўчқоров 2023 йил 3 август куни бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Меҳнат фаолияти:
1993 йилда Ўзбекистон Марказий банкида иш бошлади;
1996-1997 йилларда Марказий банк раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган;
1997 йилда Молия вазирининг ўринбосари — Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган ва ушбу лавозимни 2005 йилгача эгаллаган;
1997 йилда Ўзбекистон-Молдова қўшма комиссиясининг аъзоси этиб тайинланди;
2015-2016 йилларда молия вазирининг ўринбосари, сўнгра молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган;
2016 йилда Асакабанк АТБ бошқарувининг аъзоси этиб сайланди;
2017 йилда Бош вазирининг иқтисодий ривожланиш, инвестицияларнинг таркибий ислоҳотлари, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди;
2017 йил Бош вазир ўринбосари, шунингдек молия вазири этиб тайинланди;
Жамшид Қўчқоров МДҲ Иқтисодий Кенгашининг аъзоси, 2020 йилда эса ушбу кенгашнинг раиси бўлган.
2020 йил президент фармони билан Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгашининг аъзоси бўлди.
Қўчқоров "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.