Июль охирида Филиппин, Тайвань ва Хитойга ёпирилган "Доксури" тўфони кучли ёмғир ёғиши ва сел келишига сабаб бўлди. Тўфон мана икки ҳафтадирки тинмаяпти.
Филиппиннинг Хагоной ва Кесон-Сити шаҳарлари кўчалари кучли ёмғир сабаб сув остида қолган. Маҳаллий аҳоли сув босган йўлларда каноэда ҳаракатланмоқда.
Филиппинда умумий ҳисобда 200 минг кишини эвакуация қилишга тўғри келган, 13 киши бедарак йўқолган.