Филиппинга ёпирилган тўфон шаҳарларни сув остида қолдирди - видео

Oбуна бўлиш
Филиппинга ёпирилган тўфон катта вайронагарчиларга сабаб бўлди. 50 нафардан зиёд киши қурбон бўлган, 100 нафарга яқин киши жароҳат олган.
Июль охирида Филиппин, Тайвань ва Хитойга ёпирилган "Доксури" тўфони кучли ёмғир ёғиши ва сел келишига сабаб бўлди. Тўфон мана икки ҳафтадирки тинмаяпти.
Филиппиннинг Хагоной ва Кесон-Сити шаҳарлари кўчалари кучли ёмғир сабаб сув остида қолган. Маҳаллий аҳоли сув босган йўлларда каноэда ҳаракатланмоқда.
Филиппинда умумий ҳисобда 200 минг кишини эвакуация қилишга тўғри келган, 13 киши бедарак йўқолган.
Янгиликлар лентаси
0