Украина “қарши ҳужуми”нинг иккинчи босқичи — муваффақиятсизлик давом этмоқда

АҚШнинг “Украина лойиҳаси” ўзини оқламади, аммо украинлаликларни қурбон қилиш орқали ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш, Россияни бир мунча вақт ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиши ва АҚШ “гегемонияси” тугаши ҳамда кўп қутбли дунё шаклланишини секинлаштиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ғарб ОАВларидаги Украинанинг “секин, аммо ишончли” ҳужуми ҳақидаги афсоналардан фарқли ўлароқ, фронтдаги воқеалар тез суръатларда ва тескари йўналишда ривожланмоқда.
Аслида, УҚК икки ой давомида жойидан қимирлай олмай, аскарлар ва техникасида катта йўқотишларга ва мағлубиятга дучор бўлмоқда. Россия қўшинлари бир неча йўналишда олдинга силжимоқда, аҳоли пунктларини озод қилмоқда ва душман орқа фронтига, Польша ва Руминиянинг шарқий чегараларигача фаолроқ комбинацияланган зарбалар бермоқда. 2023 йилдаги Киев режими ўзининг сўнгги ойларини яшамоқда.
Украина армияси 4 июндан бери махсус ҳарбий операция ҳудудида 26 000 дан ортиқ аскарини, жумладан, НАТО инструкторлари томонидан ўқитилган аскарларини йўқотди.
Икки ой ичида УҚКнинг 400 дан ортиқ танклари Россия зарбаларидан ёниб кул бўлди, уларнинг учдан икки қисми Ғарб танклари эди. 900 дан ортиқ зирҳли техникалар, шу жумладан, Американинг ўнлаб "Bradley" пиёда жанговар машиналари йўқ қилинди. Украинанинг “Бахмутни қайтариб олишга” бўлган барча уринишлари муваффақиятсизликка учради, Запорожье йўналишидаги ҳужум ҳаракатлари тўхтаб қолди.
Россия қўшинларининг фронтнинг Сватово-Кременная-Купянск йўналишида муваффақиятли юриши УҚК қўмондонлигини захираларни шимолга, Харьков вилоятига ўтказишга мажбур қилди ва шу билан дастлаб Мелитополь ҳамда Бердянскка йўналтирилган қўшинларнинг жанубий гуруҳини заифлаштирди. Ғарбни 155 мм артиллерия снарядларининг танқислиги ва яқин беш йил ичида арсеналларни тўлдиришга умид йўқлиги кўпроқ ташвишлантирмоқда. Вашингтон, Брюссель, Лондон ва Киевга Россия билан унинг шартлари бўйича музокаралар масаласи доимий ҳатардан дарак бермоқда.

Ғарб томонидан эълон қилинган УҚК “қарши ҳужуми” иккинчи босқичининг бошланиши биринчисининг муваффақиятсизлигидан фарқ қилмайди. 31 июль куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, 26-27 июль кунлари Запорожье йўналишидаги Работино қишлоғи ҳудудида УҚК 400 та аскар, 30 тадан ортиқ танк ва 30 та зирҳли машиналарини йўқотган.

31 июлга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьков, Херсон, Славянск, Краматорскдаги душман нишонларига, шунингдек, Запорожье вилояти, Орехов ва Днепропетровскдаги УҚКнинг захираларига қўшма ҳужумлар амалга оширди. Одесса, Николаев, Очаков, Измаил, Рени шаҳарларида УҚКнинг порт инфратузилмаси вайрон қилинди.
Киев режими аввал ҳам, ҳозир ҳам Россия Қуролли Кучлари назорати остида бўлган Старомаёрский қишлоғи ҳудудидаги муваффақиятлар ҳақида муддатидан олдин хабар берди. Сватовский вилоятида УҚК бўлинмалари Новоегоровка ва Надежда қишлоқлари орасидаги баландликдан сиқиб чиқарилди. Россиянинг Лиман йўналишидаги ҳужуми икки кун ичида фронт бўйлаб 12 км олдинга ва Луганск Халқ Республикаси ҳамда Харьков вилоятининг туташган жойида душман мудофаасига 3 км киришга имкон берди. Қрим ярим ороли НАТОнинг украиналик қўғирчоқлари учун “ўтиб бўлмайдиган ҳудуд” бўлиб қолмоқда.

Ҳақиқатга қайтиш

4 июндан бошлаб УҚКнинг асосий ҳаракатлари Запорожье йўналишига қаратилган эди. Азов денгизи ва Қримга тезкор киришдан ташқари, ЗАЭСни эгаллаб олиш билан Энергодарга ҳам тактик десант киргизиш режалаштирилган эди. Бироқ, Украина қўшинларининг кучлари, воситалари ва тайёргарлиги дастлаб вазифаларнинг кўлами ва мураккаблигига мос келмади. Россиянинг чуқур мудофааси кўп даражали разведка, ҳужумчи самолётлар, артиллерия ва кучли, мунтазам равишда миналанган майдонларнинг устунлиги НАТО қўшинлари билан тўғридан-тўғри тўқнашувга мослаб яратилган. Пентагон ўз режалари барбод бўлганини ва Украинадаги америкалик генералларнинг ўлимини яширишга уринаётгани бежиз эмас. Хўш, нима учун УҚКнинг “қарши ҳужуми” бошланди?
Ғарб муқаррар геосиёсий муваффақиятсизлик кўламини ва Киев қўғирчоқларининг фараз қилинган муваффақияти оқибатларини анча олдин англаб бўлган. “Украина лойиҳаси” аниқ АҚШ ва НАТОнинг умидларини оқламади, аммо УҚКнинг қурбонлиги Россияни бир мунча вақт муаммолар билан “юклаш” ва Ғарб “гегемонияси” парчаларини сақлаб қолиш имконини беради. Шунингдек, кўп қутбли дунё, тенг ва бўлинмас халқаро хавфсизлик тизимининг шаклланишини секинлаштиради.
Америкаликлар Украинада Россия назоратини кенгайтириш муқаррарлигини англаб етди ва “ўта хавфли” (эскирган) “Абрамс” танклари ва худди шундай самарасиз (иккинчи қўл) тўртинчи авлод F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни тезлаштириш ниятида.

Эътибор беринг, фақат Россия Аэрокосмик кучлари билан миқдорий тенглик учун Ғарб ҳомийлари УҚКга ўқ-дорилар, учувчилар ва техник ходимларни тайёрлаш харажатларини ҳисобга олмаганда, камида 1000 та қирувчи самолёт топшириши керак. Уларнинг умумий миқдори 100 миллиард доллар бўлади.

УҚКнинг жанговар бошқарув тизимини сақлаб қолишга, Илон Маск УҚКни сунъий йўлдош алоқасидан узиб қўймаслиги учун Пентагон 500 та Starlink терминалини сотиб олди. Эслатиб ўтамиз, Россиянинг “Тобол” электрон уруш тизимлари ушбу тизимни тобора кўпроқ ишдан чиқармоқда.
Россия президенти Владимир Путин яқинда бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида Москва НАТО билан тўғридан-тўғри тўқнашувни истамаслигини, лекин бунга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу шунчаки гап эмас. Россия армияси ўз кучини ва жанговар самарадорлигини оширмоқда, мудофаа саноати йил давомида қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни 10 бараварга оширди. Ғарбнинг УҚК ишончли ғалабасига бўлган умидлари кўз ўнгида сўнмоқда. Технологик жиҳатдан тенг душман билан тўқнашувда НАТО давлатларининг ҳарбий доктринаси ва ҳарбий-саноат комплекси самарасиз бўлиб чиқди (аввалроқ “учинчи дунё” мамлакатларидагидан ҳам). Украинанинг демилитаризацияси ва денацификацияси тобора аниқ муддат ва географик кўринишга эга бўлмоқда.