ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Эртага, 3 август куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +43 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22-24, кундузи +38-40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +34-39 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, чўл ҳудудларда баъзи жойларда +31-33 даражагача, кундузи +37-42 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23-28, кундузи +38-43 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17-22, кундузи +30-35 даража бўлади.