ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Намангандан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Кеча илк бор “Panorama Airways" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди.
Намангандан Мадинага тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
© Международный аэропорт Наманган
Авиакомпаниянинг A 320 русумли ҳаво кемаси илк бор Наманган-Мадина-Наманган йўналишида илк парвозни амалга оширади.
"Наманган-Мадина-Наманган йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг чоршанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.
Намангандан Мадинага тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди
© Международный аэропорт Наманган
Маълумот учун, “Panorama Airways" авиакомпанияси 2021 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Самарқанддан Мадинага парвозлар ҳафтада бир марта сешанба кунлари амалга оширилади.