ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг Донецк марказини ўққа тутиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди.
“Соат 10:00 ҳолатига дастлабки маълумотларга кўра, Ворошилов тумани ўққа тутилиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва 3 киши ярадор бўлган. Улар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда”, - дея ёзди Кулемзин ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ Кулемзин душанба куни эрталаб Донецкнинг марказий Ворошилов тумани ўққа тутилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ракета Никоҳ қасри ёнига келиб тушган. Автобус ва иккита енгил машина ёниб кетган.