Бироз булутли ва иссиқ: Тошкентда 31 июль учун об-ҳаво

Пойтахтда июлнинг охирги кунида қандай об-ҳаво кузатилади?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзгидромет 31 июль куни Тошкентда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Синоптиклар прогнозига кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +23...+25 даража, кундузи +38...+40 даража бўлади.