Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу Украина июль ойида қанча ҳарбийсини йўқотганини айтди

Июль ойида Россия ҳарбийлари, жумладан, 10 та "Leopard" танки, 11 та Американинг "Bradley" пиёда жанговар машиналарини яксон қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Украина Қуролли кучлари июль ойида қарийб 21 минг аскарини йўқотди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қуролли кучлар раҳбарияти билан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
“Ўтган ой давомида қўшинларимизнинг муваффақиятли ҳаракатлари натижасида душман томон йўқотишлари — 20 800 нафардан ортиқ, аниқроғи 20 824 нафар ҳарбий хизматчини ва 2 227 дона турли қурол-яроғни ташкил қилди”, — деди Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Ёзнинг иккинчи ойида Россия ҳарбийлари қуйидагиларни йўқ қилди:
10 та "Leopard" танки;
11 та Американинг "Bradley" пиёда жанговар машиналари;
40 та Американинг М777 артиллерия тизими;
Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция ва Польшадан 50 та ўзиюрар артиллерия мосламалари.
Шойгунинг таъкидлашича, Киевга етказиб берилаётган Ғарб қуроллари жанг майдонида муваффақиятга олиб келмайди, можарони узайтиради, холос.