Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда – фото

Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма ҳарбий машғулотлари
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” полигонида “UZAZ-2023” Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар қилди, дея ёзади Sputnik Озарбайжон.
“Улар Озарбайжон ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасига мувофиқ ташкил этилди”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма ҳарбий машғулотлари
Икки мамлакат ҳарбийлари махсус ҳарбий операциялар эпизодларини ташкил этиш ва ўтказишни машқ қилишади.
Машғулотларнинг очилиш маросимида иштирок этган икки давлат расмийлари компьютер технологиялари ёрдамида ташкил этилган биринчи қўшма машғулотлар Ўзбекистон ва Озарбайжон армиялари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдиришди.
Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма ҳарбий машғулотлари
Таъкидланишича, “UZAZ-2023” машқлари икки мамлакат ҳарбий хизматчилари ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг моҳирлиги ва тайёргарлик даражасини оширишга катта ҳисса қўшади.