Навоийдаги чиқинди полигонида ёнғин содир бўлди

Ёнғинни баратараф этишга 50 та турли техника ҳамда 150 нафар ходим сафарбар қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Навоий вилояти Кармана туманидаги чиқинди полигонида ёнғин содир бўлди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 30 июль куни соат 14:20 лар атрофида Кармана тумани “Янги ариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бережливость” хусусий ишлаб чиқариш корхонасига тегишли қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш полигонида ёнғин келиб чиққан.
Бу ҳолатни шу куннинг мутасаддилар бориб ўрганган. Ёнғинни баратараф этишга 50 та турли техника ҳамда 150 нафар ходим сафарбар қилинган. Таъкидланишича, ёнғинни ўчириш ва чиқиндиларни тўлиқ кўмиш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.
“Вазият доимий назоратга олинган ва тўлиқ бартараф этилгандан кейин қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.