Нурсултон Рўзибоевнинг UFCдаги иккинчи жанги тасдиқланди

Жанг Бразилиядаги "UFC Fight Night 230" мусобақаси доирасида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 4 ноябрь куни ўтказади.
Рўзибоевга Бразилия вакили Кайо Борральо рақиб бўлади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Жанг "UFC Fight Night 230" мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Мусобақа Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ташкил этилади.
Нурсултон Рўзибоев 2 июль куни UFCдаги илк жангини ўтказди. У бразилиялик рақиби Бруно Феррейрани биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этди.