Фарғонадаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг ўлими сабаби маълум қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра 6 нафар фуқаро ёнғиндан чиққан тутундан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона шаҳридаги караокеда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг ўлими сабабини маълум қилди.
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси Фарғона шаҳрига етиб бориб, ўрганиш ишларини олиб борган.

“Ўрганиш ишлари давомида дастлабки маълумотларга кўра 6 нафар фуқаро ёнғиндан чиққан тутундан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган”, - дейилган хабарда.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосаси ҳам буни тасдиқлаган.

Ҳукумат комиссияси ўз ишини давом эттирмоқда.

ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини қўшимча қилган.
29 июль куни Фарғона шаҳридаги 4 қаватли бино ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлди. Оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 7 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган.
Ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилган.