https://sputniknews.uz/20230729/fargona-yongin-jinoyat-ishi-qozgatildi-37373216.html
Фарғонада содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Фарғонада содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Sputnik Ўзбекистон
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан Фаргона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023-07-29T15:28+0500
2023-07-29T15:28+0500
2023-07-29T15:28+0500
жамият
ўзбекистон
фарғона
ёнғин
фавқулодда вазиятлар вазирлиги (фвв)
вазирлар маҳкамаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23830370_0:100:1164:755_1920x0_80_0_0_405c6cd01e54e2c5c6c885099f4366c2.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Фарғонада содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош вазирнинг тегишли фармойишида назарда тутилган.Содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан Фаргона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган Ҳукумат комиссияси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамда жабрланганларга тиббий, моддий, психологик ва бошқа ёрламлар кўрсатади.Шунингдек, бахтсиз ҳодиса юз беришининг техник ва ташкилий сабаблари ўрганилади.Эслатиб ўтамиз, бугун соат 11:00 ларла Фарғона шаҳрининг "Машъал" МФЙ, Сайилгоҳ кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган "Караоке"да тахминан 40 кв.м. майдонда ички жиҳозлар ёнган. Бунинг оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.Ўзбекистон президентининг топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23830370_14:0:1151:853_1920x0_80_0_0_d5a8cd1b4827e848c5c01e0a4cfcaadf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғонада ёнғин жиноят иши тергов ҳаракатлари
фарғонада ёнғин жиноят иши тергов ҳаракатлари
Фарғонада содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан Фаргона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Фарғонада содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош вазирнинг тегишли фармойишида
назарда тутилган. Содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан Фаргона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган Ҳукумат комиссияси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамда жабрланганларга тиббий, моддий, психологик ва бошқа ёрламлар кўрсатади.
Шунингдек, бахтсиз ҳодиса юз беришининг техник ва ташкилий сабаблари ўрганилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 11:00 ларла Фарғона шаҳрининг "Машъал" МФЙ, Сайилгоҳ кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган "Караоке"да тахминан 40 кв.м. майдонда ички жиҳозлар ёнган. Бунинг оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Ўзбекистон президентининг топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига
жўнаб кетган.