ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Фарғона шаҳридаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда камчиликларни аниқлаш юзасидан ишчи гуруҳ ҳамда штаб ташкил қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вилоят ишчи гуруҳи ва штаб
© МЧС Узбекистана
Таъкидланишича, 25 та тузилган ишчи гуруҳнинг ҳар бирига 11 нафардан мутахассис бириктирилди. Улар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ўқув марказлари, кўнгилочар сервис шохобчаларининг ёнғин хавфсизлиги ва санитария ҳолатини хатловдан ўтказади. Бунда 73 та маҳалла фуқаролар йиғини қамраб олинади.
Вилоят ишчи гуруҳи ва штаб
© МЧС Узбекистана
29 июль куни Фарғона шаҳридаги 4 қаватли бино ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлди. Оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Улар тутундан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлгани айтилмоқда.