УҚКнинг “ҳақиқий” ҳужуми муқаррар якунига етмоқда

Сўнгги кунларда Украина режими ўз аскарлари ва техникаларини йўқ қилиш бўйича барча рекордларни янгилашга қарор қилди ва бирлашиб йиғиб чиққан бор будини Россия Қуролли кучлари оёғи остига ташламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Сўнгги кунларда Ғарб ОАВларининг вазиятни таърифлаши ламбада фестивалини эслатмоқда: петардалар отилмоқда, байрам начослари қарсилламоқда ва ранг-баранг кабальеролар ўзларининг сомбрероларини завқ билан юқорига улоқтиришмоқда. Байрамнинг сабаби — “УҚКнинг катта ҳужуми” расмий равишда бошланди, у Киев ва кураторларининг аввалги барча хўрлашларини албатта ёпиши керак. Йирик ОАВларининг ярим саҳифа жойни эгаллаган сарлавҳалари мана ҳозир, яқин орада ва деярли қўлга киритиладиган Украина ғалабасини ваъда қилмоқда:
“Украина армияси жанубга янги кучларни киритди”
“Украина Катта Ҳужумни бошлади”
“Украина Ғарб учун муҳим бўлган урушнинг янги босқичини бошлади”
“Бу катта синов”.
“The New York Times” баралла овозда шивирлаб “бу қарши ҳужумнинг асосий босқичидир”, деб ёзмоқда.
Сариқ матбуотдан нонини тортиб олишга ҳаракат қилаётган АҚШ ҳукумати бу ажойиб сарлавҳаларга ундов белгисини дадил қўймоқда: “Украина русларга узоқ кутилган асосий ҳужумни бошлайди. БУ КАТТА ЖАНГ! Минглаб Ғарбда тайёрланган аскарлар, немис танклари жанг майдонида, руслар катта ҳужумлар ҳақида хабар беришмоқда”.
Агар бу ваҳимали шов-шув борича қабул қилинса, рус армияси аллақачон деярли мағлубиятга учраган, қочиб кетмоқда ва Россиянинг кунлари аниқ ниҳоясига етди деб ўйлаш мумкин.
Бироқ қўлни яхшилаб ювиб, оқаётган жўмрак ёпилса, вазият нафақат тасвирлангандан бироз фарқ қилади, балки мутлақо тескари эканлиги аён бўлади.
Сўнгги кунларда Украина режими ўз аскарлари ва техникаларини йўқ қилиш бўйича барча рекордларни янгилашга қарор қилди ва бирлашиб йиғиб чиққан бор будини Россия Қуролли кучлари оёғи остига ташламоқда. Аммо “бор-буди” унчалик сифатли чиқмади ва аслида УҚКнинг ғалабали ҳужими ўрнига ҳар куни юзлаб аскарлар ва ўнлаб Ғарб зирҳли техникалари йўқотмоқда. “Катта, аммо энди аниқ ҳақиқий ҳужум”нинг фақат бир кунидаёқ УҚК Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида 280 дан ортиқ аскар ва 25 та танкни, Красний Лиман йўналишида эса 185 тагача аскарини йўқотди. Украинанинг қолган далаларида элликка яқин зирҳли транспортёрлар, ММБ ва танклар, шу жумладан, “Брэдли” ва “Леопардлар” тутаб ётибди.
УҚК муваффақиятли ҳужум уюштираётганини билмаган ҳолда, Россия қўшинлари мунтазам равишда километрдан километрга ҳудудни украиналик миллатчилардан озод қилмоқдалар.
Шу вазиятда, аниқ бошқа дунёда яшаётган Украинанинг Ғарбий раҳбарияти ҳаммаси жуда яхши эканини хабар қилмоқда. Хусусан, Буюк Британия Мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи “Daily Telegraph” нашрига берган интервьюсида ғурур билан айтди: “Ҳозирда Украина бизнинг умидларимизни оқламоқда. Умуман олганда, улар биз, америкаликлар ва бошқа томонлар билан биргаликда қишда ишлаб чиқилган режани бажармоқдалар”.
Ҳиппига қулоқ солинса, бу режа жуда айёр тузилган — худди Тайсон муштига юз билан уриш орқали мағлуб этиш режаси каби. Ғарб матбуоти яширин маълумотларга кўра, Украина шу пайтгача эҳтиёткорлик билан сақлаб келган сўнгги захираларини жангга киритмоқда. УҚКдаги манбаларнинг хабар беришича, оғир йўқотишлар фонида элита махсус кучлари оддий пиёдалар ўрнига “қонли қирғинга”га ташланмоқда. Ўзига мос фамилияли қўмондон Дубина “Daily Beast” нашрига берган интервьюсида “УҚК ҳужумида олд фронт жанглари шунчалик даҳшатлики, гўё дўзахга ўхшайди” деб тан олди.
Яқинда Германия ҳарбий разведкасидан сизиб чиққан маълумотларга кўра (эҳтимол тасодифий эмас), Ғарб қуроллари ва аскарларни НАТО стандартларига ўргатганига қарамай, УҚК ҳужуми муваффақиятсизликка учрайди.
Афтидан, Украинанинг муваффақиятларидан ҳайратда қолган Венгрия Бош вазири девони раҳбари Гергей Гуйяш ҳам “УҚК ҳужум пайтида сезиларли натижаларга эриша олмаётганини” таъкидлайди.
Яна бир Украина “муваффақияти” ҳақида янгилик: “Financial Times” газетасининг ёзишича, Украина ва Ғарб расмийларига кўра, Украина Ғарб томонидан етказиб берилган барча техника ва қуролларнинг камида бешдан бир қисмини йўқотган.
Машҳур “Шимолий оқим” тадқиқоти муаллифи Сеймур Херш исмини ошкор этмаган амалдорнинг сўзларидан иқтибос келтирди: “Украинанинг Россияга қарши ҳужуми барбод бўлган пайтда Зеленскийнинг чидаб туришдан бошқа иложи йўқ”.
Хўш, агар режа шундан иборат бўлган бўлса, у Россияга тўлиқ мос келади ва Украинадан янада кучлироқ ҳаракат қилишини сўрайди. Қолаверса, Пентагон раҳбари Ллойд Остин Россияга аллақачон мотивация бериб бўлди, у тик қараб “Киев қарши ҳужумни давом эттириш учун етарли кучга эга” деб ёлғон гапирди.
Битта хатони қайта-қайта такрорлаш дунёдаги энг ёмон нарса. Киев ўртоқлари билан буни такрорлаётган экан, яхшиси уларга халал бермаган маъқул.