ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг Яккасарой ва Сергели туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
27 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яккасарой тумани: "Конституция" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 13:00 гача;
Сергели тумани: "Эски жалоир" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Хабарда айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.