Сергей Шойгу Ким Чен Ин билан учрашди — нималарни муҳокама қилишди?

Корея ОАВлари ёзишича, Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакат раҳбари билан учрашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл – Sputnik Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пхеньянда КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди, дея хабар бермоқда "Корея овози" радиоси.
“Ким Чен Ин мудофаа вазири Шойгу билан учрашишдан ва у билан самимий саломлар алмашишдан мамнун бўлди... Музокараларда улар КХДР ва Россия ўртасидаги дўстликнинг чуқур тарихини эслашди, миллий мудофаа ва хавфсизлик соҳасида томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилишди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Шойгу Шимолий Корея раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг мактубини етказган.
Шунингдек, радионинг хабар беришича, музокаралардан сўнг улар бир-бирларига совғалар тақдим қилишган.
Россиянинг ҳарбий делегацияси мудофаа вазири раҳбарлигида сешанба куни Корея урушидаги ҳарбий ҳаракатлар тугаганининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун Шимолий Кореяга етиб келган.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ташриф Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқичга айланади.
Расмий ташриф 27 июлга қадар давом этади.
Сергей Шойгуни Шимолий Кореяда қандай кутиб олишди — видео