"Макаров" ўрнига: Россия янги армия тўппончаси қандай афзалликларга эга

Ижевск механика заводи 9 мм калибрли 6П72 “Удав” тўппончасининг биринчи партиясини ишлаб чиқаришни якунлади. Тўппонча ишончли классик ва энг замонавий ечимларни ўзида мужассам этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия армиясини юқори кувватли қурол намуналар билан таъминлаш яхши суръатларда давом этмоқда. Янги “Удав” (“Бўғма илон”) тўппончасининг қийин жанговар шароитларда ўтказилган малакавий синовлари Ижевск қуролсозларига маҳсулотнинг ишончлилиги ва самарадорлигини исботлаш ҳамда 2023 йилда оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш имконини беради.
Ижевск механика заводи 9 мм калибрли 6П72 “Удав” тўппончасининг биринчи партиясини ишлаб чиқаришни якунлади, малака синовлари бошланди. Янги армия тўппончаси ишончли “ветеран” ПМ (Пистолет Макарова) ўрнини босади, шунинг учун буюртма талаблари жуда жиддий. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги дастлаб технологик мўъжизани талаб қилди ва бунга эришди.
“Удав” тўппончаси синови
Автоматик равишда ўқланувчи “Удав” тўппончаси 9 × 21 мм юқори қувватли патрон учун мўлжалланган бўлиб, у 100 м гача бўлган масофада “ўта кучли” таъсирга эга, яъни, 2- ҳимоя даражасида кўп қатламли материаллардан тайёрланган замонавий бронжилетли душманни мағлуб этишни кафолатлайди. “Удав” учун ўқ-дорилар қаторида зирҳ тешувчи ўқлар (7БТ3), пўлат (7Н29) ва қўрғошин (7Н28) ядроли патронлар мавжуд (рўйхат тўлиқ эмас).
“Удав” ўнг ва чап қўл билан отиш учун қулай. 18 та ўқ билан ўқланади, лазерли нишон ёки фонар бириктириш учун универсал Пикатинни планкага эга. Шовқинсиз ўқ узиш мосламасини ўрнатиш мумкин (кожух енгил углерод толасидан тайёрланган). Тўппонча узунлиги – 206 мм, қалинлиги – 36 мм, патронсиз оғирлиги – 780 г, патронлар билан – 980 г (Макаров тўппончасидан бир оз оғирроқ).
“Удав” тўппончаси
“Калашников” концерни маълумотига кўра, “Удав”ни ишлаб чиқиш жараёнида дунёда тан олинган Россиянинг – Лебедев, Яригин, ГШ-18 тўппончалари, шунингдек хорижий тўппончалар – Glock, Walther, Colt каби қурол аналогларидан устунлик қилувчи замонавий усуллар қўлланган.
“Удав” 9×18 мм калибрли Макаров тўппончасига муносиб ўриндошдир. Бунга аввалроқ Россия президенти Владимир Путин шахсан ишонч ҳосил қилган эди.
Тўппонча давлат синовларидан муваффақиятли ўтди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, тажрибавий ҳарбий операцияда 6П72 экстремал ҳарорат шароитида “барқарор ишлаш ва юқори баллистик хусусиятларини намоён қилди”. Россия Қуролли кучлари жорий йилда 3000 дан ортиқ янги юқори қувватли тўппонча олишни режалаштирмоқда. Эҳтимол, махсус ҳарбий операция ҳудудида армия тўппончаси энг муҳим қурол бўлмас, аммо яқин масофада жанг қилиш учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Классика ва замонавийлик бир обоймада

Янги “Удав” — бу Сердюков (СПС) автоматик ўқланадиган тўппонча концепциясининг ривожланган варианти. Ҳарбий ва махсус хизматларда кенг фойдаланиш учун мўлжалланган. Тўппонча классик автоматика билан жиҳозланган, қобиқ пўлат элементли зарбага чидамли пластикдан ишланган. Ўқдон алмаштирилганда, ўқлар автоматик равишда ўқдонга жойланади. Янги тўппонча +50 дан -70 ° С гача бўлган ҳароратда ишлашга мўлжалланган кучли хавфсизлик хусусияти билан ажралиб туради. “Удав” нинг турли хил модификацияларини ишлаб чиқариш режалаштирилган – махсус, ҳарбий ва фуқаролик фойдаланишлар учун. Ушбу маҳсулотнинг экспорт салоҳияти анча юқори.
“Удав” тўппончаси ўқлари
ХХ асрнинг ўрталарида Совет армияси томонидан қабул қилинган “Макаров” ТТ ва Наган ўрнини босган. У энг яхши маҳаллий ва хорижий моделлар — масалан, FN model 1910/22, Beretta M1934, Sauer 38H, Mauser HSc иштирокидаги танловда ғолиб чиқган. Айтганча, конструктор Николай Макаров немис Walther PP тўппончасини (1929 йилдан бери ишлаб чиқарилган) асос қилиб олган ва хусусиятларини сезиларли даражада яхшилаган.

ПМ нинг асосий афзалликлари – ҳар қандай иқлим шароитида ишончлилик ва самарадорлик, 50 метргача бўлган масофада юқори тўхтатиш эффекти ва чидамли стволи - 50 мингтагача ўқ узишга қодир.

Ўқнинг дастлабки тезлиги секундига 315 метрни ташкил қилади. Ўқ узишнинг жанговар тезлиги – дақиқада 30 та ўқ. Тўппонча ўқ отишнинг юқори аниқлик (зичлилик) хусусиятига эга – 25 метр масофада тарқалиш радиуси атиги 75 миллиметрни ташкил қилади. 50 метр масофада яхши ўқчи учун барча ўқлар диаметри 320 миллиметр бўлган доира ичига тушади. Оддий ўқнинг шикаст етказиш қуввати 350 метргача бўлган масофада сақланади (ўқ энергияси – 300 J). Тўппонча етарлича енгил ва яширин ташиш учун қулай, ўқланган ҳолатда (обоймада – 8 та патрон) оғирлиги 810 граммни ташкил қилади.
“Удав” тўппончаси
Макаров тўппончаси Россия Федерацияси Қуролли Кучлари офицерлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг шахсий қуроли бўлиб, дунёдаги энг машҳур жанговар тўппончалардан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ, яқин жангларда ўқ отиш тезлиги ошиши ва зирҳ билан дубулғаларнинг замонавийлашиши ПМ кучини пасайтирган. Россия армияси ва бошқа куч тузилмалари бугунги кунда енгил, ишончли ва фойдаланиш учун қулай бўлган юқори қувватли ва самарали масофага эга индивидуал қуролларни талаб қилади.
Ижевск заводи оғир шароитларда уч сменада ишлаган ҳолда “Удав” тўппончасинининг технологик линиясини ўзлаштирди ва бир вақтнинг ўзида бошқа янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлади. “Удав” армия ва Россиянинг бошқа ҳарбий тузилмалари учун муносиб замонавий қуролдир. Тўппончанинг номи эса ўқнинг характерли овозига мос равишда бўғма илон овози билан қиёсланади.
“Удав” тўппончаси синови