ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. “Даниялик ватанпарварлар” радикал гуруҳи Копенгагенда Қуръонни ёқиш билан бир кунда иккинчи марта акция ўтказди, жонли эфир ижтимоий тармоқлардан бирида олиб борилди.
25 июль куни “Reuters” агентлиги мазкур уюшманинг беш аъзоси Миср дипломатик миссияси яқинида муқаддас китобни ёқиб юборганини хабар қилди.
Иккинчи акция Туркия элчихонаси яқинида бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, бир кун аввал “Даниялик ватанпарварлар”нинг икки вакили Ироқ дипломатик ваколатхонаси биноси олдида Қуръонга ўт қўйган.
Июнь ойи охирида Стокголмда Қурбон ҳайитини нишонлаш чоғида Қуръонни таҳқирлаш ва ёқиш билан акция бўлиб ўтган. Акцияни ироқлик Салван Момика уюштирган. Бу мусулмонлар дунёсида ғазаб тўлқинини келтириб чиқарган, Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар томонидан қораланган.
Россия ТИВ ушбу ҳодиса иштирокчиларининг жазосиз қолиши кутилмаган ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Владимир Путин Дербентдаги Жума масжидига ташрифи чоғида Россияда Қуръонга ҳурматсизлик жиноят саналиши ва мамлакат бу қонунчилик қоидаларига доимо амал қилишини маълум қилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.