ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Киевга қарши ҳужумдан олдин етказиб берилган Ғарб қуролларининг учдан бир қисми йўқ қилинди, ҳабар берди ДХР раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Денис Пушилин “Россия 24” телеканали эфирида.
“Энди биз тахминий рақамларни маълум қилишимиз мумкин: тахминан 30% йўқ-қилинган. Айни пайтда, ҳаракатларни тўхтатса бўлади деб айтишга ҳали эрта, чунки қурол-яроғ таъминоти давом этмоқда. <...> Эҳтимол, қарши ҳужумдан олдингидек шиддат билан эмас, лекин шунга қарамай, етказиб берилаётганларни нишонга олмоқдамиз”, — маълум қилди Пушилин.
Украинанинг қарши ҳужуми Жанубий Донецк, Артёмовск ва биринчи навбатда Запорожье йўналишларида 4 июнь куни бошланди. Киев НАТО томонидан тайёрланган ва Ғарб техникаси билан қуролланган бригадаларни жангга киритган.
Россия Президенти Владимир Путин 21 июль куни айтганидек, ҳозирча Украина қўшинлари учун ҳеч қандай натижа йўқ ва Ғарб кураторлари “қарши ҳужум” ҳолатидан “аниқ ҳафсаласи пир бўлган”. Унинг сўзларига кўра, Киевга “на қўлланилган улкан ресурслар, на қурол-яроғ, танклар, артиллерия, зирҳли техникалар, ракеталар етказиб бериш, на минглаб ёлланма аскар ва мутахассисларни жўнатиш” ёрдам бера олади.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина армиясининг йўқотишлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 11 июль ҳолатига йўқотишлар 26 минг аскар, 1244 танк ва минглаб бошқа техника, 21 самолёт ва олтита вертолёт, шу жумладан 17 Leopard ва 12 Bradley танкларидан ҳам ошмоқда. Катта йўқотишлар АҚШдан янги қурол-яроғ партияларининг шошилинч жўнатилиши билан тасдиқланади.