Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус бўлинмалари Иссиқкўлда машғулот ўтказмоқда — фото

Ўзбекистон "спецназ"и ва сапёрлари Иссиқкўлда ҳарбий машқларда қатнашмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий гвардия махсус ва муҳандис-сапёр бўлинмалари Иссиқкўлда ўқув машғулотларини бошлашди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби матбуот хизматига асосан хабар берди.
Хабарда айтилишича, 23 июль, якшанба куни икки мамлакат миллий гвардияси махсус кучлари ва муҳандис-сапёр бўлинмалари билан қўшма махсус-тактик машғулотлар ҳамда тренинглар тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон махсус кучлари Иссиқкўлда ҳарбий машқларда қатнашмоқда
Машғулотлар 2 августга қадар 20636-сонли ҳарбий қисмнинг ўқув марказида (“Эдельвейс“) ўтказилади.
Ўзбекистон махсус кучлари Иссиқкўлда ҳарбий машқларда қатнашмоқда
“Ҳарбий хизматчиларимиз ҳафта давомида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан махсус бўлинмаларни тайёрлаш масалаларини ишлаб чиқади. Режага кўра, махсус тактик, ҳужум, тоғ тайёргарлиги ва бошқа йўналишлар бўйича қўшма машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, муҳандис-сапёр бўлинмалари учун махсус тайёргарлик бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилади”, — дейилган хабарда.
Совместные учения подразделений спецназа и саперов Узбекистана и Кыргызстана на Иссык-Куле
Бундан олдин Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари биргаликда ҳарбий машғулотни ўтказишганди.