Электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди

Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича,Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 167 млн долларга 5 403 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4289 тага ёки қарийб 5 баробарга ошган.
6 ойда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:
Хитой – 4 956 та
Гонконг – 348 та
Германия – 57 та
БАА – 16 та
Корея – 12 та
АҚШ – 7 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон шу йилнинг 4 ойи давомида хориждан 81,3 млн долларга тенг бўлган электромобиллар импорт қилгани маълум қилинганди.