ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпич қўмитаси хабар берди.
Айни кунларда Жанубий Кореянинг Чханвон шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 45 мамлакатидан 600 нафардан зиёд мерганлар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медалга сазовор бўлди
© Пресс-служба Национального олимпийского комитета
“Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳар икки медаль ҳам йигитлар ўртасида 50 метрдан тўппончадан отиш дастурида қўлга киритилди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон терма жамоаси ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медалга сазовор бўлди
© Пресс-служба Национального олимпийского комитета
Яккалик баҳсларида Вениамин Никитин шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, Муҳаммад Камалов, Илҳомбек Обиджонов ва Вениамин Никитин жамоавий дастурда кумуш медаллар билан тақдирланишди.
Маълумот учун, ўтган йили Мисрда ўтган жаҳон чемпионатида ҳам спортчилар жамоавий дастурда иккинчи ўринни қўлга киритишган. Бу йил мерганлар яккалик дастуридаги медални ҳам терма жамоа ғазнасига қўшиб, ўзлари қайд этган натижани янгилашди.