Хитой ҳарбий кемалари Владивостокда тантанали кутиб олинди — фото

“Шимолий ҳамкорлик – 2023” Россия-Хитой ҳарбий-денгиз қўшма ўқув-машғулотларидан сўнг Хитойнинг тўртта ҳарбий кемаси Владивостокка ташриф буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари отряди Владивостокга хизмат чақируви билан келди, деб маълум қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Приморе пойтахти марказидаги асосий денгиз пристанида ташриф буюрувчи кема – Россия Тинч океан флотининг “Адмирал Трибуц” сув ости кемаларига қарши йирик кемаси ҳамда Хитойнинг "Цицикар" ва "Гуиян" эсминецлари ҳамда "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ва "Тайху" комплекс таъминот кемаси Владивосток портида лангар ташлади.
Хитой ҳарбий кемалари Владивостокда тантанали кутиб олинди
Пристанда Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасининг Давлат байроқлари кўтарилиб, икки давлат мадҳиялари янгради. Анъанага кўра, рус миллий либосидаги қизлар меҳмонларни нон ва туз билан кутиб олишди.
Хитой ҳарбий кемалари Владивостокда тантанали кутиб олинди
Россия Тинч океан флоти қўмондони ўринбосари вице-адмирал Денис Березовский хитойлик ҳарбий денгизчиларни қутлади ва уларни Шимолий денгиз ўқув машғулотлари муваффақиятли якунлангани билан табриклади.
Хитойлик днгизчиларинг ташрифи 27 июлга қадар давом этади. Ташриф доирасида хитойлик денгизчиларни Тинч океан флоти қўмондони адмирал Виктор Лиина қабул қилади. Шунингдек, меҳмонлар Приморский пойтахтининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишади ва россиялик денгизчилар билан биргаликда спорт мусобақаларида иштирок этишади.
Хитой ҳарбий кемалари Владивостокда тантанали кутиб олинди
“Шимолий ҳамкорлик – 2023”
Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” қўшма ўқув-машғулотлари 20 июлдан 23 июлгача Япония денгизида бўлиб ўтди.
Машғулотларнинг асосий мақсади Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва тинчликни сақлашдан иборат.
Машқларда Россия ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океан флотининг йирик сув ости кемаларига қарши кемалари “Адмирал Трибуц” ва “Адмирал Пантелеев”, Россия Федерацияси Қаҳрамони "Алдар Тсиденжапов" ва "Гремяшчий" корветлари, шунингдек, ёрдамчи кемалар қатнашмоқда.
Хитой ҳарбий денгиз кучлари "Цицикар" ва "Гуйян" эсминецлари, "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ҳамда "Тайху" комплекс таъминот кемаси жалб этилган. Шунингдек, машғулотларга ҳар икки томондан денгиз авиациясининг 30 дан ортиқ самолётлари, жумладан, сув ости кемаларига қарши самолётлар ва вертолётлар, тутиб олувчи қирувчи самолётлар жалб этилган.