https://sputniknews.uz/20230724/xitoy-harbiy-kemalari-vladivostokda-tantanali-kutib-olindi-37120825.html
Хитой ҳарбий кемалари Владивостокда тантанали кутиб олинди — фото
Хитой ҳарбий кемалари Владивостокда тантанали кутиб олинди — фото
Sputnik Ўзбекистон
“Шимолий ҳамкорлик – 2023” Россия-Хитой ҳарбий-денгиз қўшма ўқув-машғулотларидан сўнг Хитойнинг тўртта ҳарбий кемаси Владивостокка келди.
2023-07-24T20:18+0500
2023-07-24T20:18+0500
2023-07-24T20:18+0500
дунёда
россия
хитой
ҳарбий
ҳарбий ҳамкорлик
ўқувлар
владивосток
узоқ шарқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/18/37122279_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_866c4295f8721b107949717af19d825e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари отряди Владивостокга хизмат чақируви билан келди, деб маълум қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.Приморе пойтахти марказидаги асосий денгиз пристанида ташриф буюрувчи кема – Россия Тинч океан флотининг “Адмирал Трибуц” сув ости кемаларига қарши йирик кемаси ҳамда Хитойнинг "Цицикар" ва "Гуиян" эсминецлари ҳамда "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ва "Тайху" комплекс таъминот кемаси Владивосток портида лангар ташлади.Пристанда Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасининг Давлат байроқлари кўтарилиб, икки давлат мадҳиялари янгради. Анъанага кўра, рус миллий либосидаги қизлар меҳмонларни нон ва туз билан кутиб олишди. Россия Тинч океан флоти қўмондони ўринбосари вице-адмирал Денис Березовский хитойлик ҳарбий денгизчиларни қутлади ва уларни Шимолий денгиз ўқув машғулотлари муваффақиятли якунлангани билан табриклади.Хитойлик днгизчиларинг ташрифи 27 июлга қадар давом этади. Ташриф доирасида хитойлик денгизчиларни Тинч океан флоти қўмондони адмирал Виктор Лиина қабул қилади. Шунингдек, меҳмонлар Приморский пойтахтининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишади ва россиялик денгизчилар билан биргаликда спорт мусобақаларида иштирок этишади.“Шимолий ҳамкорлик – 2023”Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” қўшма ўқув-машғулотлари 20 июлдан 23 июлгача Япония денгизида бўлиб ўтди.Машғулотларнинг асосий мақсади Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва тинчликни сақлашдан иборат.Машқларда Россия ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океан флотининг йирик сув ости кемаларига қарши кемалари “Адмирал Трибуц” ва “Адмирал Пантелеев”, Россия Федерацияси Қаҳрамони "Алдар Тсиденжапов" ва "Гремяшчий" корветлари, шунингдек, ёрдамчи кемалар қатнашмоқда.Хитой ҳарбий денгиз кучлари "Цицикар" ва "Гуйян" эсминецлари, "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ҳамда "Тайху" комплекс таъминот кемаси жалб этилган. Шунингдек, машғулотларга ҳар икки томондан денгиз авиациясининг 30 дан ортиқ самолётлари, жумладан, сув ости кемаларига қарши самолётлар ва вертолётлар, тутиб олувчи қирувчи самолётлар жалб этилган.
хитой
владивосток
узоқ шарқ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/18/37122279_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_a97f4cc3145611efc4c3edb7bbda2634.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“шимолий ҳамкорлик – 2023” россия хитой ҳарбий денгиз қўшма хитойнинг ҳарбий кема владивосток
“шимолий ҳамкорлик – 2023” россия хитой ҳарбий денгиз қўшма хитойнинг ҳарбий кема владивосток
Хитой ҳарбий кемалари Владивостокда тантанали кутиб олинди — фото
“Шимолий ҳамкорлик – 2023” Россия-Хитой ҳарбий-денгиз қўшма ўқув-машғулотларидан сўнг Хитойнинг тўртта ҳарбий кемаси Владивостокка ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари отряди Владивостокга хизмат чақируви билан келди, деб маълум қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Приморе пойтахти марказидаги асосий денгиз пристанида ташриф буюрувчи кема – Россия Тинч океан флотининг “Адмирал Трибуц” сув ости кемаларига қарши йирик кемаси ҳамда Хитойнинг "Цицикар" ва "Гуиян" эсминецлари ҳамда "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ва "Тайху" комплекс таъминот кемаси Владивосток портида лангар ташлади.
Пристанда Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасининг Давлат байроқлари кўтарилиб, икки давлат мадҳиялари янгради. Анъанага кўра, рус миллий либосидаги қизлар меҳмонларни нон ва туз билан кутиб олишди.
Россия Тинч океан флоти қўмондони ўринбосари вице-адмирал Денис Березовский хитойлик ҳарбий денгизчиларни қутлади ва уларни Шимолий денгиз ўқув машғулотлари муваффақиятли якунлангани билан табриклади.
Хитойлик днгизчиларинг ташрифи 27 июлга қадар давом этади. Ташриф доирасида хитойлик денгизчиларни Тинч океан флоти қўмондони адмирал Виктор Лиина қабул қилади. Шунингдек, меҳмонлар Приморский пойтахтининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишади ва россиялик денгизчилар билан биргаликда спорт мусобақаларида иштирок этишади.
“Шимолий ҳамкорлик – 2023”
Россия-Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг “Шимолий ҳамкорлик – 2023” қўшма ўқув-машғулотлари 20 июлдан 23 июлгача Япония денгизида бўлиб ўтди.
Машғулотларнинг асосий мақсади Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва тинчликни сақлашдан иборат.
Машқларда Россия ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океан флотининг йирик сув ости кемаларига қарши кемалари “Адмирал Трибуц” ва “Адмирал Пантелеев”, Россия Федерацияси Қаҳрамони "Алдар Тсиденжапов" ва "Гремяшчий" корветлари, шунингдек, ёрдамчи кемалар қатнашмоқда.
Хитой ҳарбий денгиз кучлари "Цицикар" ва "Гуйян" эсминецлари, "Цзаочжуан" ва "Жичжао" патруль кемалари ҳамда "Тайху" комплекс таъминот кемаси жалб этилган. Шунингдек, машғулотларга ҳар икки томондан денгиз авиациясининг 30 дан ортиқ самолётлари, жумладан, сув ости кемаларига қарши самолётлар ва вертолётлар, тутиб олувчи қирувчи самолётлар жалб этилган.