Россия Мудофаа вазирлиги 24 июль ҳисоботи

Кун давомида Украина қуролли кучлари Донецк ва Красний Лиман йўналишларида муваффақиятсиз ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи, 24 июль ҳолатига:

Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ЛХРнинг Белогоровка ва ДХРНинг Клешеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 6та ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Весёлое, Богдановка, Предтехино, Белая Гора ва Дилеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 160 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, битта танки, иккита машинаси, Полшада ишлаб чиқарилган "Krab" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 ва "Гвоздика" ўзиюрар гаубицалари йўқ қилинди.
ДХРнинг Авдеевка аҳоли пункти яқинида УҚКнинг 110-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Кармазиновка ДХРнинг Ямполовка, Торское ва Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудида душманнинг бешта ҳужумини қайтарди. ЛХРНнинг Новолюбовка аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.
Кун давомида ушбу йўналишда душманнинг 195 нафар ҳарбий хизматчилари, 4та БМП, тўртта зирҳли жанговар машинаси, учта пикап, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, шунингдек, Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Макаровка ва Запороже вилоятининг Левадное, Малая Токмачка, Орехов ва Пятихатки аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга кучли зарба берди. Мирное посёлкаси ҳудудида УҚК диверсион-разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди.
Кун давомида ушбу йўналишларда душманнинг 120 нафар ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашинаси, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Запороже вилоятининг Каменское посёлкаси ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг 128-тоғли ҳужум бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Двуречная, Цинковка, Петропавловка, Табаевка ва Песчаное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 95 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта пикапи, Францияда ишлаб чиқарилган Caesar ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Харков вилояти Крахмалное қишлоғи яқинида 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинган.
Херсон йўналишида кун давомида 45 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. Змиевка посёлкаси ҳудудида УҚКнинг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 137 та туманда жойлашган 102 та артиллерия бўлинмалари ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Дзержинск қишлоғи яқинида УҚКнинг 24-механизациялашган бригадасининг алоқа марказига зарба берилди.
Запороже вилоятининг Орехов ва Малая Токмачка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг 65-механизациялашган бригадаси қўмондонлик пункти ва Украина Қуролли Кучларининг 33-механизациялашган бригадасининг ҳарбий техникаси ёқилғи омборига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив тизими ракетасини тутиб олди. Бундан ташқари, Коломийчиха, Куземовка, Тополевка, Кременная, Ковалевка, Березове, Белогоровка, Зелений Гай, Пятихатки, Новая Каховка ва Саги аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 35 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина жами 457 та самолёт, 243 та вертолёт, 5 236 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета тизими, 10 868 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 139 та тактив ўт очар тизимлар жанговар машиналари, 5 580 та дала артиллерия тўплари ва миномётлар, шунингдек 11860та махсус ҳарбий автомобиллар йўқ қилинди.