ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган давлатларни эълон қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Унга кўра, чемпионатнинг гуруҳ учрашувлари Ўзбекистон ва Таиландда ўтказилади.
Бу учрашувлар 6-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон, Австралия, Хитой Тайпейи, Эрон, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва Таиланд клублари иштирок этади.
Мусобақага қуръа ташлаш маросими эса 7 сентябрь куни Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади.