Футбол: Ўзбекистон Осиё чемпионатининг гуруҳ учрашувларига мезбонлик қилади

CC0 / Unsplash / Emilio Garcia / Футбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2023
Oбуна бўлиш
Бу учрашувлар 6-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган давлатларни эълон қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Унга кўра, чемпионатнинг гуруҳ учрашувлари Ўзбекистон ва Таиландда ўтказилади.
Бу учрашувлар 6-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон, Австралия, Хитой Тайпейи, Эрон, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея ва Таиланд клублари иштирок этади.
Мусобақага қуръа ташлаш маросими эса 7 сентябрь куни Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0