Ўзбекистон байроғи мамлакатнинг турли бурчакларида ҳилпираб туради. Масалан, “Халқлар дўстлиги” майдонида, Тошкент телеминорасининг юқорисида виқор билан ҳилпираб турган давлат рамзи киши кўзини қувонтиради.
Республикада ўтадиган йирик тадбирларда ҳам байроқлар у ёки бу ҳудудни ўзгача безаб туради. Бундай чиройли ва машҳур байроқлар қаерда тикилади – батафсил Sputnik видеосида.
Маълумот учун, давлат байроғи Ўзбекистоннинг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонуни билан тасдиқланган.
Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.