Ўзбекистон байроғи қаерда ва қандай тикилади — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистон давлат байроғи тўқ мовий, оқ ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Бундай чиройли ва машҳур байроқлар қаерда тикилади – батафсил Sputnik видеосида.
Ўзбекистон байроғи мамлакатнинг турли бурчакларида ҳилпираб туради. Масалан, “Халқлар дўстлиги” майдонида, Тошкент телеминорасининг юқорисида виқор билан ҳилпираб турган давлат рамзи киши кўзини қувонтиради.
Республикада ўтадиган йирик тадбирларда ҳам байроқлар у ёки бу ҳудудни ўзгача безаб туради. Бундай чиройли ва машҳур байроқлар қаерда тикилади – батафсил Sputnik видеосида.
Маълумот учун, давлат байроғи Ўзбекистоннинг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонуни билан тасдиқланган.
Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.
Янгиликлар лентаси
0