Булутли ва иссиқ ҳарорат — Ўзбекистонда 23 июль учун об-ҳаво

Эртага Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари +43 даражагача исийди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Эртага, 23 июль куни республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +23-25, кундузи +38-40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсад, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +35-40 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25-30, кундузи +38-43 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +35-40 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25-30, кундузи +38-43 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22-27, кундузи +35-40 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18-23, кундузи +30-35 даража бўлади.