Ажойиб жанг! Маҳмуд Муродов ва Брайан Барберена ўртасидаги жанг қандай якунланди — видео

Маҳмуд Муродов америкалик Брайан Барберенага қарши октагонга кўтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Бугун ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ва америкалик Браян Барберена UFC Fight Night турнири доирасида жанг ўтказди. Омад Маҳмуд Муродовга кулиб боқди.
Браян Барбарена ва Маҳмуд Муродов ўртасида ўрта вазн тоифасидаги жанг бўлиб ўтди.
Маҳмуд Мурадов – Брайан Барбарена жанг натижаси
Муродов учала ҳакамга кўра, бир хил 30:27 ҳисоби билан устун келди.
2- раундда тўлиқ доминантлик Муродов томонида бўлди.
Маълумот учун, Муродов 2012 йилда профессионал сифатидаги илк жангини ўтказган ва шу вақт ичида у 25 ғалаба ва 8 мағлубиятга учраган.
Браян Барбарена америкалик аралаш яккакураш устаси бўлиб, ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этди. Спортчи ҳисобида 18 ғалаба ва 10 мағлубият бор.