ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, дея хабар берди матбуот хизмати.
Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
Абдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди
© Правительственный портал республики Узбекистан
Ўзбекистон Бош вазири мамлакатда бўлиб ўтган сайловдан сўнг Шавкат Мирзиёевни дастлабки дақиқаларда Эмомали Раҳмон табриклаганини билдириб, бу қардош Тожикистон давлати мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаётганидан далолат эканини қайд этди.
Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таьминлаш, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.