Абдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди — қандай масалалар муҳокама этилди?

© Пресс служба Президента ТаджикистанаАбдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди
Абдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2023
Oбуна бўлиш
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, дея хабар берди матбуот хизмати.
Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
© Правительственный портал республики УзбекистанАбдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди
Абдулла Арипов встретился с Эмомали Рахмоном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2023
Абдулла Арипов Эмомали Раҳмон билан учрашди
Ўзбекистон Бош вазири мамлакатда бўлиб ўтган сайловдан сўнг Шавкат Мирзиёевни дастлабки дақиқаларда Эмомали Раҳмон табриклаганини билдириб, бу қардош Тожикистон давлати мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлаётганидан далолат эканини қайд этди.
Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таьминлаш, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0