ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкент-Благовешенск -Тошкент йўналиши бўйича янги авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
19 августдан бошлаб тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар ҳар ҳафта шанба кунлари амалга оширилади:
Тошкент-Благовешенск. Чипта нархи 4 283 500 сўмдан бошланади.
Тошкент-Благовешенск-Тошкент. Чипта нархи 7 225 300 сўмдан бошланади.
Аввалроқ Тошкент-Самарқанд йўналишида янги кичик ҳажмли самолётларда доимий парвозлар йўлга қўйилгани хабар қилинган эди.