Қабул-2023: рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони маълум бўлди

ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони маълум қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 миллиондан ошди, дея хабар берди Таълим назорати.
Қайд этилишича, 20 июль ҳолатига ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарга тенг бўлди.
Кириш имтиҳонларига қандай тайёрланиш керак - ўзбекистонлик битирувчилардан маслаҳат
Эслатиб ўтамиз, кеча ўқишга топшириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни эди. Шунга қарамай, тўловдан озод қилинганлар тоифасига кирмайдиган абитуриентлар 21 июл куни соат 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.
2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади. Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.
2022 йилда ОТМларга кириш учун жами 1 млн 214 минг 232 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Уларнинг 67 фоизи аввалги йиллар битирувчилари ҳисобланади. Абитуриентларнинг ярмидан кўпи кундузги таълимни, 8,3 минг нафари эса масофавий таълимни танлаган.